Айни дақиқаларда АОКАда мактаблар ва академик лицейлар рейтингини аниқлашдаги янгиликларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилмоқда.
Унда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкетбаев юртдошларимиздан келган саволларга жавоб берди:
«Таълим инспекцияси томонидан сўнгги 2 йилда мактаблар рейтинги эълон қилиниб келинаётган эди.
📌 Биринчи марта Халқ таълими вазирлиги ва ҳудудий халқ таълим бошқарув органлари томонидан тавсия қилинган мактаблар рейтингга жалб қилинган бўлса, ўтган йили тасодифийлик тамойили асосида 10 фоиз мактаблар танлаб олинган эди.
❗️Энди барча мактаблар рейтингга жалб қилинади. Баҳолаш мезонларига ҳам бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
👉Биринчи кўрсаткич – мактаб битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича тайёргарлиги ва таълим сифати даражаси;
👉Иккинчи кўрсаткич ўқувчиларнинг чет тилларини билиш даражаси;
👉 Учинчиси 11-синф битирувчиларининг бандлик кўрсаткичи;
👉Тўртинчи кўрсаткич таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида содир этилган жиноятлар улуши;
👉 Бешинчи кўрсаткич эса мактаб педагогларининг сифати (ўқитувчилардан неча фоизи олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар ташкил этиши)
👉Олтинчи кўрсаткич – ўқитувчиларнинг чет тилларини билиш даражаси;
👉Еттинчи кўрсаткич — таълим муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ўқув-тарбиявий муҳитни қўллаб-қувватлаш учун туман (шаҳар) маҳаллий бюджетининг орттирилган маблағлари ҳисобидан қилинган қўшимча харажатлари ҳажмига қараб баҳоланади.
👉Саккизинчи — таълим муассасасида маънавий-маърифий ва ўқув тарбиявий муҳит инобатга олинади. Яъни Президент илгари сурган беш ташаббус доирасида қилинган ишлар асосида баҳо берилади.