Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Мактаблар атрофида газланган ичимликлар ва фастфуд савдоси тақиқланиши кутилмоқда

Мактаблар атрофида газланган ичимликлар ва фастфуд савдоси тақиқланиши кутилмоқда

ССВ 1 сентябрдан мактаблар ва улар атрофида шакарли, газланган ва энергетик ичимликлар ва тез тайёрланган таомлар савдосини тақиқлашни таклиф қилмоқда.
Ўзбекистонда мактаблар атрофида газланган ичимликлар ва тез тайёрланган таомлар савдоси тақиқланиши мумкин. Тегишли қонун лойиҳасини Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйган.
Ҳужжат билан 2022 йил 1 сентябрдан мактаблар ва улар атрофида шакарли, газланган ва энергетик ичимликлар, шунингдек тез тайёрланган таомлар савдоси 500 метр атрофидан кам бўлмаган ҳудудларда тақиқланиш таклиф қилинмоқда.
Мактаблар атрофидаги бундай савдо устидан назоратни кучайтирилади ва масъул вазирликлар ва ташкилотлар мунтазам рейдлар ўтказишади.
Бу билан ўсмирлар саломатлиги мустаҳкамланган, шунингдек, овқатланиш билан боғлиқ касалликларнинг олди олиниши кутилмоқда.
Бундан ташқари, тиббиёт таълими тизимида ўсмирлар овқатланиши бўйича ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш, рационал овқатланишига оид мавзуларни киритиш мўлжалланмоқда.
Ҳужжат муҳокамаси 30 августга қадар давом этади.

Киритилди: 22:51 17.08.2022. Ўқилди: 2372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!