Вазирлик матбуот хизмати бу маълумотларнинг барчаси ёлғон эканини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ва унинг ўринбосарлари ойлик маошлари ҳақида асосланмаган маълумотлар тарқалмоқда. Бу эса жамоатчиликда нотўғри фикрлар шаклланиши, вазирлик жамоасига нисбатан асоссиз эътирозларни юзага келтирмоқда.
Вазирлик раҳбариятининг ойлик маоши деб талқин этилаётган маълумотлар нотўғри эканлигини қайд этиб, ҳурматли журналист ва блогерлардан асосланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз,- дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, қонунчиликда нотўғри ахборот тарқатганлик учун тегишли жавобгарлик белгиланган.