Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Мактаб ўқувчиси ис газини аниқлайдиган робот яратди

Мактаб ўқувчиси ис газини аниқлайдиган робот яратди

Қамчиқ довонидаги 16-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Зуфар Mирзаев хонада тарқалган ис газини аниқлайдиган қурилма (робот) яратди (суратда).

У қандай ишлайди?

Tабиий ва ис газини аниқлайдиган қурилманинг ташқи кўриниши кичик роботга ўхшайди. Робот хонадондаги газ ускуналари атрофида доимий ҳаракатда бўлади.

Aгар хонада газ ҳиди сезилса, роботда баланд частотали овоз чиқиб, огоҳлантирувчи махсус чироқ ёнади. Роботга ўрнатилган мониторда “Диққат газ” деган огоҳлантирувчи маълумот пайдо бўлади.

Одатий ҳолда робот мониторида хона ҳарорати ва хона намлиги тўғрисида доимий маълумот узатиб туради.

Киритилди: 21:30 19.02.2020. Ўқилди: 2591 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!