Бугун 20 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Макрон Трампга G7 давлатлари, Украина ва Россия иштирокида учрашув ўтказишни таклиф қилди

Макрон Трампга G7 давлатлари, Украина ва Россия иштирокида учрашув ўтказишни таклиф қилди

бу ҳақда “Страна” хабар бермоқда.

Бу таклиф ҳақида Франция президентинининг АҚШ етакчисига йўллаган шахсий хабари орқали маълум бўлди. Ушбу хабар Доналд Трамп томонидан эълон қилинди.

Франция президенти ўз хабарида Трампнинг Гренландия бўйича ҳаракатларига тушунмаётганини билдирган ва бир неча учрашувлар ташкил этишни таклиф қилган.

"Дўстим, Сурия бўйича фикримиз тўлиқ мос келади. Эрон масаласида ҳам катта ишларни амалга ошира оламиз. Лекин мен Гренландия билан нима қилаётганингизга тушунмаяпман.

Келинг, биргаликда катта ишлар қиламиз:

1) Мен Давосдаги форумдан кейин пайшанба куни Парижда G7 учрашувини ташкил қила оламан. Учрашувга украиналиклар, данияликлар, сурияликлар ва россияликларни таклиф қилишим мумкин.

2) Пайшанба куни, АҚШга қайтишингиздан олдин, бирга кечки овқат қилайлик", — деб ёзилган Макроннинг хабарида.

Шуни таъкидлаш керакки, бундай шахсий ёзишмаларни эълон қилиш дипломатияда номақбул ҳаракат ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 14:45. Ўқилди: 474 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!