Бугун 17 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Макрон тинчликка чақирди, Нетаняху рад этди

Макрон тинчликка чақирди, Нетаняху рад этди

Франция президенти Эммануэл Макрон кеча Франция ва Исроил раҳбарлари ўртасидаги телефон суҳбати доирасида Исроилни Ливан ва Ғазо секторига «беғараз» зарбалар беришда, шунингдек, БМТ тинчликпарвар кучларига ҳужум қилишда айблади, деб хабар берди Елисей саройи.

Макрон дипломатик келишувга эришиш учун Ливанда уч ҳафталик оташкесимга чақирувини такрорлади, бироқ Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху қўшни араб давлатида буфер зона яратишга интилишда давом этиб, ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириқларни рад этди.

Хабар қилинишича, Франция раҳбари «Нақоурада Исроил қўшинлари томонидан бир неча тинчликпарварлар яраланганидан сўнг ўз ғазабини изҳор қилган ва Исроилни бу асоссиз ҳужумга чек қўйишга чақирган» ҳамда Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларида исроиллик кўчманчилар томонидан зўравонлик кучайиб бораётганидан хавотир билдирган.

Киритилди: 22:30 16.10.2024. Ўқилди: 615 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!