Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Макрон: Европага Хитой керак

Макрон: Европага Хитой керак

Европа давлатларига Хитой глобал муаммоларни, жумладан, хавфсизлик ва иқлим ўзгаришини ҳал қилиш учун керак.

Бу ҳақда Франция президенти Эммануэл Макрон «La Tribune» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

"Бизга Хитой ҳам иқлим, ҳам хавфсизлик масалаларида керак. Франция ва Европанинг роли Хитойнинг ушбу муҳим масалалар бўйича халқаро мунозараларда иштирок этишига имкон берувчи мувозанатлашувчи куч бўлишдир", деди у.

Иқтисодиёт масаласида Макрон Хитой билан ҳамкорликни давом эттириш орқали Европа суверенитетини мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлади.

"Мен Хитойдан узоқлашишни таклиф қилмайман. Бироқ, биз миллий хавфсизлигимиз ва суверенитетимизни ҳимоя қилиш учун яхшироқ иш қилишимиз керак, деб ўйлайман", деди у.

Унинг фикрича, Европа ўз манфаатларини ҳимоя қилиши ва воқеаларга реал қараши керак.

Киритилди: 11:27 05.05.2024. Ўқилди: 1686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!