Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Макрон: Европа Украинага қўшин юбориш учун Россиядан рухсат сўрамайди!

Макрон: Европа Украинага қўшин юбориш учун Россиядан рухсат сўрамайди!

Европа давлатлари Украинага қўшин юбориш бўйича Россия розилигисиз қарор қабул қилиши мумкин — Франция президенти.

Эммануэл Макрон Le Parisien газетасига берган интервюсида Европа давлатлари Украинага кузатувчилик миссияси доирасида ҳарбий контингент юбориш масаласида Россиянинг розилигисиз келишиб олиши мумкинлигини маълум қилди.

"Украина — суверен давлат. Агар у иттифоқчи қўшинларни ўз ҳудудига таклиф қилса, бу масалада Россиянинг розилиги ҳал қилувчи омил эмас", — дея фикр билдирди Макрон.

Нашр маълумотларига кўра, Украинага тинчликпарвар контингентни юбориш бўйича Франция-Британия режаси якуний келишув босқичида турибди.

Киритилди: 13:28 16.03.2025. Ўқилди: 1186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!