Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Макрон: "ЕИ қўшинларини жойлаштириш бўйича қарор Украинага боғлиқ"

Макрон: "ЕИ қўшинларини жойлаштириш бўйича қарор Украинага боғлиқ"

Европалик аскарларни Украинага жўнатиш масаласи Европа Иттифоқи давлатлари томонидан Москванинг бу борадаги фикрини ҳисобга олган ҳолда эмас, балки бевосита Киев билан муҳокама қилинади. Бу ҳақда Франция президенти Эммануэль Макрон айтиб ўтди.

Макроннинг сўзларига кўра, Париж ва Лондон томонидан қўллаб-қувватланаётган Украинага аскарларини жойлаштириш ташаббусидан Европа Иттифоқининг бир қанча давлатлари аллақачон манфаатдор. Ташаббусдан мақсад ҳарбий амалиётларда қатнашиш эмас, балки украиналик аскарларни тайёрлаш ва узоқ муддатли қўллаб-қувватлашни намойиш этиш, деди Франция раҳбари. Унинг таъкидлашича, айни дамда "Европанинг энг йирик армияси Украина армиясидир" ва Европа давлатлари уларнинг сонини шунчаки кўпайтириш мақсадига эга эмас.

Ташаббусга кўра, Европа Иттифоқи давлатлари Киев, Одесса ва Львовдаги йиғин марказларига бир неча минг аскар юбориши мумкин. Шу билан бирга, Европа етакчилари бу борада Москва фикрига таянмоқчи эмас. "Украина суверендир. Агар у ўз ҳудудига иттифоқчи қўшинларни жойлаштиришни сўраса, буни қабул қилиш ёки олмаслик Россиянинг иши эмас", — деди Макрон.

Франция раҳбарининг ОАВ билан суҳбати Буюк Британия бош вазири Кир Стармер томонидан ташкил этилган Европа Иттифоқи етакчилари ва НАТО вакилларининг онлайн конференцияси олдидан бўлиб ўтди. Учрашувда Британия бош вазири Путин АҚШнинг ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифини эътиборсиз қолдирганини, унга Трампнинг махсус вакили Стив Виткофф етказганини таъкидлади.

Киритилди: 23:01 16.03.2025. Ўқилди: 691 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!