Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Макрон: "ЕИ АҚШ божлари тўхтатилганига қарамай, қарши чоралар устида ишлайди"

Макрон: "ЕИ АҚШ божлари тўхтатилганига қарамай, қарши чоралар устида ишлайди"

Европа Иттифоқи Америка божхона тўловлари қисман тўхтатилганига қарамай, қарши чоралар устида ишлашда давом этади.

Бу ҳақда Франция президенти Эммануэль Макрон Х ижтимоий тармоқларида ёзган.

Унинг таъкидлашича, тарифларнинг 90 кунга тўхтатилиши сигнал ва музокаралар учун очиқ эшикдир, аммо пауза заифлигича қолмоқда, чунки бу барча Европа ва Америка компаниялари учун ноаниқлик даври. Европанинг мақсади бу тарифларни бекор қилиш бўйича келишиб олиш ва АҚШ билан мувозанатли келишувга эришишдир.

"Европа комиссияси билан биргаликда биз қатъийликни кўрсатишимиз керак: Европа барча зарур қарши чоралар устида ишлашда давом этиши ва ўзини ҳимоя қилиш учун барча мавжуд дастакларни сафарбар қилиши керак, жумладан, бизнинг бозордаги мувозанатни бузадиган учинчи мамлакатлардан оқимларнинг кириб келишига йўл қўймаслик учун", деб ёзган Макрон Франция бунга тайёр ва Европа ҳам шундай бўлиши кераклигини қўшимча қилди.

Киритилди: 12:52 11.04.2025. Ўқилди: 487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!