Икки вазнда собиқ UFC чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор суд ҳукмига изоҳ берди.
Спортчи аввалроқ, 2018 йил декабрь ойида жинсий зўравонликни содир этгани бўйича фуқаролик ишида айбдор деб топилган эди.
"Бугунги қарор устидан шикоят қиламан. Ҳакамлар ҳайъати барча далилларни эшитмаганидан хафсалам пир бўлди. Энди мен оилам биланман, келажагимга эътибор қаратганман. Қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга раҳмат", деб ёзди Макгрегор.