Ирландиялик спортчи Конор Макгрегор UFCнинг вақтинчалик чемпиони Жастин Гэтжи ҳақида твиттердаги саҳифасида кескин муносабат билдирди.
Ирландиялик жангчи америкалик рақибини саккизбурчакка қадам, "тишидан гулчамбар ясашга" ваъда берди. Шунингдек, у Гэтжи АҚШ номидан мусобақаларда қатнашишга лойиқ эмаслигини таъкидлади, чунки, Конорнинг фикрича, Жастин террорчилик ташкилоти аъзоси. Айни қайси ташкилотлиги борасида ирландиялик аниқ айтмади.
Эслатиб ўтамиз, Гэтжи 10 май куни Тони Фергюсонни мағлубиятга учратгандан сўнг вақтинчалик чемпионга айланди.