Бугун 7 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

“Majic city”га кираверишдаги бутка ёниб кетди

“Majic city”га кираверишдаги бутка ёниб кетди

Шу йилнинг 6 октябр куни кеч соат 18:47 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “Majic city” боғи кириш дарвозаси олдидаги буткада ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушди.

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажлари соат 18:48 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 18:49 да батамом ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув экипажлари одамлар оммавий ташриф буюрадиган масканларда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ҳамда ёнғинларнинг олдини олиш, содир бўлганда тез ва қисқа муддатда бартараф этиш мақсадида, бундай масканларда навбатчилик олиб боради.

Шу сабабдан “Magic city” кириш дарвозаси олдидаги буткада содир бўлган ёнғинга ўша ерда навбатчилик олиб бораётган ёнғин-қутқарув экипажлари қисқа муддатда етиб борган, — дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 11:06. Ўқилди: 223 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!