“Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган шахсларни озодликка тайёрлаш ва ижтимоийлашувини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–397-сон, 16.11.2026 й.) қабул қилинди.
✅ Қарорга кўра, қуйидагилар асосий мақсадлар этиб белгиланди:
🔹 2027/2028 ўқув йилига қадар жазони ижро этиш муассасаларида 310 та ўқув ва 420 та амалий машғулотлар хонасини ташкил этиш;
🔹 2030 йилга қадар меҳнат бозорига мос камида 50 та касб бўйича ўқув дастурларини жорий этиш;
🔹 ҳар йили камида 15–20 минг нафар маҳкумни талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш;
🔹 маҳкумларни касбга ўқитиш орқали такрорий жиноятчилик даражасини 30 фоизга қисқартириш.
📝 “Янги ҳаёт” дастури доирасида 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб :
🔸маҳкумларга олий таълим ташкилотларига кириш ва масофавий таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқиш имкони яратилади;
🔸 ўқишга қабул қилинган маҳкумлар масофавий таълим шаклида ўқиши учун колонияларда видеоконференцалоқа воситалари билан жиҳозланган хоналар ажратилади.
📌 Шунингдек:
➖ ёш маҳкумлар орасидан сайлов йўли билан ёшлар фаоллари танланади ва ҳар чоракда БҲМнинг уч баравари миқдорида рағбатлантирилади;
➖ барча колониялардаги маҳкумлар ўртасида масофавий шаклда “Ёш китобхон” танлови ташкил этилади;
➖ колониялар кутубхоналарида “Мутолаа” платформасидан фойдаланиш имконияти яратилади.