Бугун 5 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирлари ўтказилади

Маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирлари ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори, шунингдек, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик механизмларини белгилайди.

Ижтимоий профилактика тадбирлари қуйидаги шахсларга нисбатан амалга оширилади:

  • ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли бўлган шахслар:
  • банд бўлмаган ёки доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз шахслар;
  • спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки инсон ақл- иродасига таъсир этувчи бошқа моддаларга қарам бўлиб қолган шахслар;
  • қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга ружу қўйган шахслар;
  • ғайриижтимоий хулқ-атворли шахслар;
  • қаровсиз ва назоратсиз қолган вояга етмаганлар;
  • ишсиз ёшлар ва мактаб битирувчилари;
  • давлат кўмагига муҳтож “оғир” тоифадаги ёшлар;
  • ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар;
  • ажрим ёқасига келиб қолган ва низоли оилалар;
  • ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар;
  • мунтазам тазйиқ ва зўравонликка учраб келаётган хотин-қизлар;
  • жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган ва профилактик ҳисобда турган шахслар;
  • оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар;
  • тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган шахслар;
  • ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли бўлган шахслар:
  • парваришга муҳтож ёлғиз кексалар;
  • ногиронлиги бўлган ва оғир касалликка чалинган шахслар.


Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишда ахборот алмашинуви E-ijtimoiy profilaktika электрон тизими орқали амалга оширилади.

Киритилди: 10:32 04.12.2024. Ўқилди: 436 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!