Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Маҳалла раисларининг ойлик иш ҳақи миқдори белгиланди

A A A
Маҳалла раисларининг ойлик иш ҳақи миқдори белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-147-сон қарорига асосан, 2022 йил 1 майдан бошлаб маҳалла раисларининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланади:

хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 баравари (3 млн 288 минг сўм) миқдорида;

хонадонлар сони 501 тадан 1000 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,5 баравари (3 млн 699 минг сўм) миқдорида;

хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари (4 млн 110 минг сўм) миқдорида.

Шунингдек, фаолият самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиқиб, маҳалла раисларини қўллаб-қувватлаш мақсадида меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 15 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш жамғармаси шакллантирилади.

Киритилди: 10:41 06.03.2022. Ўқилди: 10389 марта. Фикрлар сони: 14 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!