Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Магистратурага кимлар имтиҳонсиз қабул қилинишини биласизми?

Магистратурага кимлар имтиҳонсиз қабул қилинишини биласизми?

Магистратурага имтиҳонларсиз ва тил сертификатисиз ўқишга қабул қилинадиган абтиуриентлар тоифаларини билиб олинг
Худди бакалаврдаги каби айрим абитуриентларга бериладиган имтиёзлар магистратурада ҳам бор.

Қатор тоифадаги талабалар магистратурага имтиҳонсиз грант асосида ўқишга киради:

Президентнинг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари;
Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари;
"Мард ўғлон" давлат мукофоти соҳиблари; фан олимпиадаси ғолиблари;
Таълим вазирлиги ўтказадиган фан олимпиадаси ғолиблари (3 та ўрин)
Кимё ва биология, информатика ва ахборот технологиялари йўналишини “қизил”га битирганлар "ўз йўналишига" имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
Фақат бир шарти мукофотлар берадиган имтиёзда ундан фойдаланмоқчи бўлган талабгор талаба бўлиши ёки олий таълимнинг бакалавриат босқичини тамомлаган бўлиши керак.

Имтиёз билан ўқишга кирадиганлар умумий квотадан ташқари магистратурага қабул қилинади. Яъни улар бошқаларга халақит бермайди.

Киритилди: 17:04 02.05.2024. Ўқилди: 792 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!