Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Magic City”да махсус-тактик ўқув машқи ўтказилади

“Magic City”да махсус-тактик ўқув машқи ўтказилади

Бугун, 22-июн куни ФВВ раҳбарлигида ИИВ, МГ, ССВ ва бошқа дахлдор ташкилотлар ҳамкорлигида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган “Мегиc Cитй” истироҳат ва маданият боғида оммавий тадбирларни ўтказиш даврида юзага келиши мумкин бўлган зилзила, ёнғин, сувда чўкиш ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятлар йўналишларида тўғри ҳаракат қилиш, оқибатларини қисқа вақтда бартараф этиш, одамларни хавфсиз жойга эвакуация қилиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича махсус-тактик ўқув машқи ўтказилади. Таъкидлаб ўтамиз ушбу ўқув машқи ҳар йили режавий ўтказиладиган тадбир.

Ўз навбатида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан аҳоли орасида саросима кўтармаслик мақсадида мазкур ўқув машқларини ўтказиш давридаги амалий жараёнларга оид материалларни нотўғри талқин қилмаслик, балки мавжуд маълумот ва ахборотлардан унумли ҳамда оқилона фойдаланишни сўраб қолади.

Киритилди: 13:39 22.06.2024. Ўқилди: 564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!