Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

МАГАТЭ: Эрон уран захираларини кескин оширди

МАГАТЭ: Эрон уран захираларини кескин оширди

Эроннинг 60% бойитилган уран захиралари февралдаги 274,8 кг дан 17 май ҳолатига кўра 408,6 кг гача кўтарилди.Бу ҳақда Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) янги ҳисоботида айтилади.

📈 Шундай қилиб, уч ой ичида Эрон юқори бойитилган уран ҳажмини 133,8 кг га оширди .

МАГАТЭ бош директори Рафаел Мариано Гросси ҳужжатда вазиятдан хавотир билдирди: “ Эрон ядровий қуролга эга бўлмаган ҳолда уранни шу даражагача бойитган дунёдаги ягона давлатдир ”.

У Эрон агентлик билан " зудлик билан, тўлиқ ва самарали " ҳамкорлик қилиши кераклигини таъкидлади. Гросси, шунингдек , Теҳронни МАГАТЭ инспекторларига киришни таъминлашга ва келишувлар доирасида барча зарур маълумотларни тақдим этишга чақирди .

Аввалроқ Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Эсмоил Бағий Эрон ниҳоят АҚШ билан ядровий битим тузиш учун уранни бойитиш ишларини вақтинча тўхтатиш режасидан воз кечганини маълум қилганди.

Теҳрон, шунингдек, президент Доналд Трампнинг Эрон делегацияси билан “жуда яхши” музокаралар ўтгани ҳақидаги хабарларига қарамай, вақтинчалик келишувга эришиш имкониятини ҳам рад этди.

"Эрон буни ҳеч қачон қабул қилмайди", деди Бағайи уран дастурини уч йилга музлатиш мумкинлиги ҳақидаги саволга қатъий жавоб берди.

Киритилди: 12:19 01.06.2025. Ўқилди: 697 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!