Бугун 23 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Мадуро ўз ихтиёри билан истеъфога чиқиши “оқилона иш”

Мадуро ўз ихтиёри билан истеъфога чиқиши “оқилона иш”

Трамп Венесуэла президенти Мадуро ўз ихтиёри билан истеъфога чиқиши “оқилона иш” бўлишини айтди — CNN.

АҚШ президенти журналистларнинг Мадурога босим ўтказиб, уни ҳокимиятдан воз кечишга мажбурламоқчими, деган саволига шундай жавоб қайтарди.

"Менимча, унинг истеъфога чиқиши шундай қилиш оқилона ҳаракат бўларди", — деди Оқ уй раҳбари.

Трамп Қўшма Штатларнинг Венесуэладаги режалари ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортди, бироқ Каракасга яна қуруқликдаги зарбалар бериш билан таҳдид қилди.

"Бизнинг ихтиёримизда улкан ҳарбий армада бор, бу тарихдаги энг йириги ва Жанубий Америкадаги энг каттасидир. Мадуро хоҳлаган ишини қилиши мумкин. Лекин агар у қаттиқ қаршилик кўрсатишга уринса, бу унинг охирги иши бўлади", — дея таъкидлади Трамп.

Киритилди: Бугун 18:51. Ўқилди: 465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!