Бу ҳақда Fox News маълум қилди.
Телеканал хабарига кўра, Николас Мадуро Нью-Йорк судида испан тилида чиқиш қилмоқда ва таржимон хизматидан фойдаланмоқда.
"Мен Венесуэла президентиман ва ўзимни ҳарбий асир деб ҳисоблайман. Мени Каракасдаги уйимда қўлга олишди", — деди Мадуро суд залида.
У, шунингдек, ҳануз Венесуэла президенти сифатида қолаётганини қўшимча қилди.
Reuters'нинг хабар беришича, Николас Мадуронинг рафиқаси Силиа Флорес ҳам Қўшма Штатларда наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси бўйича иш доирасида ўзини айбдор деб тан олмаслигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силиа Флорес Нью-Йоркдаги суд залига кишансиз олиб келинди