Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Мадуро иши бўйича навбатдаги суд мажлиси қачон бўлиб ўтиши маълум қилинди

Мадуро иши бўйича навбатдаги суд мажлиси қачон бўлиб ўтиши маълум қилинди

Нью-Йорк суди Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес иши бўйича навбатдаги суд мажлисини 17 мартга тайинлади.

Бу ҳақда Америка ОАВлари хабар бермоқда.

"Кейинги суд мажлиси 17 март куни соат 11:00 да бўлиб ўтади", — деди раислик қилувчи судья.

"Тахминан 30 дақиқа давом этган суд мажлисидан сўнг Мадуро ва унинг рафиқаси суд залини тарк этишди”, — дейилади хабарда.

Суд жараёнида судланувчи “ҳарбий одам ўғирлашнинг қонунийлиги билан боғлиқ муаммолар”ни келтирди. Мадуро, шунингдек, соғлиғи билан боғлиқ муаммоларни судьялар эътиборига ҳавола этди ва ҳибсда бўлганида тегишли тиббий ёрдам сўради.

Силиа Флореснинг адвокати Марк Доннелли унинг соғлиғида ҳам муаммолар борлигини айтди.

"Унинг қовурғасида қаттиқ кўкаришлар бор ва унга тегишли парвариш керак", деди у ҳибсга олиниши ва АҚШга олиб кетилиши пайтида мижозига нисбатан зўравонликни келтириб.

Киритилди: 11:00 06.01.2026. Ўқилди: 755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!