Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Мадримов - Кроуфорд жангида яна битта камар ўртага қўйилиши мумкин

A A A
Мадримов - Кроуфорд жангида яна битта камар ўртага қўйилиши мумкин

3 август куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида катта профессионал бокс кечаси ташкил этилади.

Оқшомнинг марказий жанги биринчи ўрта вазн (69,9 кг.гача)да WBA чемпиони Исроил Мадримов ҳамда америкалик Теренс Кроуфорд ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу чемпионлик жангига яна битта камар қўйилиши айтилмоқда.

Гап шундаки, бу вазнда WBC ва WBO чемпионлик камарлари соҳиби бўлиб турган америкалик Себастьян Фундора ҳамюрти кичик Эррол Спенс билан жанг ўтказишга келишиб олди. Аслида у WBO камарини мажбурий ва расмий даъвогар Теренс Кроуфорддан ҳимоя қилиши керак эди.

Ўзбошимчалик билан қарор қабул қилгани учун Фундорани WBO камаридан маҳрум қилишлари мумкин. Бутунжаҳон бокс иттифоқи шу бўйича навбатдан ташқари йиғилиш ўтказади ва унда бу масалани муҳокама қилади.

Агар Фундора ҳақиқатан ҳам WBO камаридан маҳрум қилинса, Кроуфорд ва Мадримов ўртасидаги жанг ғолиби WBA билан бирга ушбу чемпионлик камарини ҳам қўлга киритади.

Киритилди: 14:45 27.05.2024. Ўқилди: 988 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!