Испания пойтахти Мадрид шаҳрида мамлакатда умуммиллий сайловлар ўтказилиши талаби билан намойиш бўлиб ўтди
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, норозилик намойишида 25 минг одам қaтнашган.
Ҳукумат ваколатхонасининг хабар беришича, намойиш шиори “Бирлик, қадр-қиммат, қонун ва эркинлик учун. Ҳозир умумий сайловлар” номи билан ўтказилган.
Намойишни “Конституциявий Испания учун ҳаракат”га бирлашган юзлаб уюшмалар уюштирган. Кўплаб намойишчилар қироллик байроқлари билан келишди. Митингга мухолифат партиялари вакиллари ҳам қўшилди.