Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Маданият вазири АҚШ элчиси билан учрашди

A A A
Маданият вазири АҚШ элчиси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм билан учрашди.
Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Музокара чоғида ўзбек миллий мақоми ва миллий мусиқа маданиятини дунё, жумладан, АҚШда тарғиб қилиш борасида фикр-мулоҳазалар алмашилди. Шунингдек, АҚШ томони Ўзбекистоннинг маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича кенг кўламли ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.


Дэниел Розенблюм "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалида АҚШлик мусиқачиларнинг иштироки хусусида мамнуният билан тўхталди.

Учрашув давомида маданий мерос объектларини асраб-авайлаш, 2022 йилнинг бошида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 30 йиллигига бағишланган маданий тадбирлар ташкил этиш, АҚШдаги Ўзбекистонга оид маданий мерос ва мулкларни юртимизга қайтаришга амалий ёрдам бериш каби масалалар муҳокама этилиб, самарали таклифлар билдирилди.

Киритилди: 12:47 06.11.2021. Ўқилди: 2455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!