Бугун 1 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси функциялари кенгайтирилмоқда

A A A
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси функциялари кенгайтирилмоқда

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятига оид қонунчиликка ўзгартириш киритиш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ўзгартиришларга мувофиқ.

  • Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси қуйидаги қўшимча функцияларни амалга оширади:
  • Маданий мерос агентлиги фаолиятини ривожлантириш бўйича тавсиялар бериш;
  • Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг ҳар йиллик манзилли рўйхатини кўриб чиқиш ҳамда келишиш;
  • Маданий мерос агентлиги тизимидаги ташкилотларнинг раҳбарлари фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари (индикаторлари)ни мониторинг қилиб бориш.
  • Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси бош вазир томонидан тасдиқланади;
  • Республика болалар кутубхонаси Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлигидан жамғарма тизимига ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, UNESСО ишлари Миллий комиссиянинг янги таркиби тасдиқланмоқда: жамғарма раиси лавозими бўйича Миллий комиссия раиси этиб белгиланмоқда.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4 июлдан кучга кирди.

Киритилди: 15:24 07.07.2023. Ўқилди: 1713 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!