9 май куни Львовга европалик вазирлар ва дипломатлар келишди. Унда 35 мамлакат ва Европа Кенгаши делегациялари иштирок этмоқда.
Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибиганинг баёнотида айтилади.
Бугун Львовда иккита муҳим воқеа бўлиб ўтади - Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг учрашуви ва Украинага қарши тажовуз жинояти бўйича махсус трибунал тузиш бўйича Core Group йиғилиши.
Европа вазирлари ва дипломатларидан ташқари, Лвовга Европа Иттифоқининг олий вакили Кайя Каллас ва Украина бош вазири Денис Шмигал ҳам келди.
Ташриф Личаковский қабристонида Украинани Россия тажовузидан ҳимоя қилишда жон фидо қилган украиналик қаҳрамонлар хотирасига ҳурмат бажо келтириш билан бошланди.