Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Лукашенконинг баёнотидан сўнг Беларусь элчиси Қозоғистон ТИВга чақирилди

Лукашенконинг баёнотидан сўнг Беларусь элчиси Қозоғистон ТИВга чақирилди

Беларусь президенти Александр Лукашенко МДҲ давлатларини Россияга нисбатан худбинликда айблагач, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусь элчисини таклиф қилди. Бу ҳақда ТИВ сайтида маълумот берилди.

Гап шундаки, куни кеча Лукашенко «Россия» телеканалига берган интервьюсида баъзи постсовет давлатлари ўзи ҳеч нарса таклиф қилмасдан, Россиядан фақат фойда олишга интилаётгани ҳақида гапирганди.

У фавқулодда вазиятларда МДҲ давлатлари яна Россия ва Беларусдан ёрдам сўраб мурожаат қилишига ишонч билдирди. Президент постсовет ҳудудида иқтисодий алоқаларни сақлаб қолиш муҳимлигини ҳам таъкидлади.

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеунинг Беларусь элчиси Павел Утюпин билан учрашуви чоғида Қозоғистон БМТ низоми ва халқаро ҳуқуқнинг асосий нормаларига мувофиқ мувозанатли ва тинчликсевар ташқи сиёсат юритаётганини алоҳида таъкидлади.

Унинг қайд этишича, мамлакат давлатлар ўртасидаги барча келишмовчиликларни сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал этиш зарурлигига қатъий ишонади.

«Ҳозирги геосиёсий шароитда юртбошимиз томонидан ишлаб чиқилган мамлакатимиз ташқи сиёсати курси ўз самарасини исботлади. Шу муносабат билан, вазир Беларусь томонини давом этаётган жараёнларга нисбатан Остона позициясини холисона баҳолашга чақирди», — дейилади баёнотда.

Киритилди: 20:05 22.08.2024. Ўқилди: 1471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!