Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Лукашенко яна конституцияни ўзгартирмоқчи

Лукашенко яна конституцияни ўзгартирмоқчи

Александр Лукашенко қарори билан жорий йилнинг 27 февраль куни Беларусь конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича референдум ўтказилади.

Мамлакат президентининг матбуот хизмати хабарига кўра, овоз беришга мўлжалланган бюллетенда биргина савол бўлади: “Беларусь конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини қабул қиласизми?”. Референдумни ўтказиш бўйича қарор у расман эълон қилинганидан 10 кун ўтиб, кучга киради.

Лукашенко имзолаган қарорда референдум доирасида конституцияга киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар келтирилган. Хусусан, Беларусь ҳукумати конституцияга бир киши Беларусь президенти лавозимига икки муддатдан ортиқ сайланмаслиги тўғрисидаги ўзгартиришни киритишни таклиф қилмоқда. Ҳозирча бу борада ҳеч қандай чеклов йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Беларусь президенти Александр янги конституция лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилишини айтганди.

Унга кўра, конституция ўзгартириладиган бўлса, мамлакатдаги бошқарув тизими ҳам шунга мувофиқ қайта қурилади.

2020 йил август ойида Беларусда президентлик сайловлари бўлиб ўтган эди. МСК сайлов якунида 80 фоиздан кўпроқ овоз билан Александр Лукашенко ғалаба қозонганини эълон қилган. Сайлов куни мамлакатда бир неча ойга чўзилган оммавий норозилик намойишлари бошланган.

Сайлов натижалари сохталаштирилгани даъвоси билан кўчага чиққан фуқаролар ҳарбийлар ва бошқа хавфсизлик кучлари томонидан бостирилган эди.

Киритилди: 16:09 17.02.2022. Ўқилди: 2325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!