Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Лукашенко қачон истеъфога чиқиши айтилди

Лукашенко қачон истеъфога чиқиши айтилди

Беларусдаги норозилик намойишлари уч йил ичида Aлександр Лукашенконинг мамлакат президентлигидан кетиши билан тугайди. Бу ҳақда сиёсатшунос Марат Баширов "Комсомолская Правда"га маълум қилди.

Унинг фикрига кўра, Лукашенко Минскдаги намойишчиларни мамлакатда вазият ўзгариши тўғрисида сигналлар билан зарарсизлантирди, натижада можародаги кескинлик бироз юмшади.

Сиёсатшунос Лукашенкога унинг сайловдаги рақиби Светлана Тихановская томонидан қўйилган ультиматумни халқнинг ультиматуми эмас, балки Ғарбда унинг орқасида турган одамларнинг ультиматуми деб атади. У шунингдек, намойишчилар сони бўйича фақат мухолифатдаги телеграм каналларига ишонмасликка чақирди.

«Aммо бу ерда асосий нарса — кескин ҳаракатларга рози бўлганларнинг сони. Aгар қон тўкилмаса, у ҳолда Тихановскаянинг ультиматуми шунчаки арзимас бўлади», — деди Баширов.

У қон тўкилмайди, деган фикрни билдирди, чунки Лукашенко ўзини провакаторлар учун жуда муҳим бўлган алоқани узишга ўргатган. Сиёсатшуноснинг тахмин қилишича, Лукашенко уч йилдан кейин ҳокимиятдан воз кечади ва Беларусдаги норозилик намойишлари тугайди.

Киритилди: 15:12 26.10.2020. Ўқилди: 4663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!