Беларус маҳаллий операцион тизимга эга ўз мобил телефонини ишлаб чиқади, деди мамлакат президенти Александр Лукашенко, деб хабар берди BelTA. Давлат раҳбари мамлакатда нафақат автобус ва электроавтобуслар, балки ўзининг характеристикаси бўйича хорижий аналоглардан қолишмайдиган ўз ноутбукини ҳам ишлаб чиқариш йўлга қўйилганини таъкидлади.
«Биз бугун ҳамма гапираётган мобил телефонимизни ўзимиз қилишимиз керак. Бу миллий хавфсизлик масаласидир», деди Лукашенко техник олий ўқув юртлари талабалари билан учрашувда. У замонавий чақириқлар олдида ўзимизнинг юқори технологияли ечимларимизни ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлади.