Беларус Президенти Александр Лукашенко Беларус ва Россия ҳукуматларини ўзларининг кучли томонларига асосланган иқтисодий режани ўйлаб кўришга таклиф қилмоқда. Бу ҳақда у Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда маълум қилди, дея хабар беради БелТА.
“Иқтисодиётга келсак, мен сиздан яна бир бор сўрамоқчиманки, ҳукуматларимиз қандайдир иқтисодий режалар ишлаб чиқадилар. Хулоса - ўзига ишониш. Биз ҳеч кимнинг тагида эгилмаймиз. Мия етарли. Ресурслар етарлича кўп. Биз эса Ватанимизни ривожлантириш режасини тузишимиз керак. Айтганимдек: икки давлат, битта Ватан. Ва биз буни қила оламиз. Аммо бу ерда асосий кучлар Россияда , қадим замонлардан бери. Ҳукуматларимиз шундай режа ишлаб чиқса, яхши бўлади”, деди давлат раҳбари.
Ўз навбатида, Россия раҳбари Беларус-Россия ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича барча режалар амалга оширилаётганини ва кутилганидан ҳам яхши суръатларда эканини айтди.