Хорватиялик футболчи Лука Модрич ҳафтасига 200 минг евро ишлаб топади ва истаса, ҳар қандай телефоннинг энг сўнгги моделини ишлатиши мумкин. Аммо…
Яқинда бўлиб ўтган йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимида “Реал” аъзоси телефонда гаплашиб, ҳаммани яна бир бор ажаблантирди. Чунки ҳеч ким Модричнинг бундай камтарона мобил воситасидан фойдаланишини кутмаганди.
Модрич 2012 йилда ишлаб чиқарилган “iPhone 5”дан фойдаланади. Мазкур телефонни 100 евро эвазига харид қилиш мумкин.