Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси яҳудийларни камситгани учун рекорд даражада 4 миллион доллар жаримага тортилди.
Ҳодиса 2022 йилнинг май ойида Нью-Йорк — Будапешт рейсининг Франкфуртда тўхташ вақтида содир бўлган. Биринчи парвоз пайтида бир неча яҳудий йўловчилар экипаж кўрсатмаларига амал қилишдан бош тортишган. Қайта рўйхатдан ўтиш пайтида авиакомпания ходимлари қоидабузарларни танимаган ва яҳудий деб ҳисобланган барча 128 йўловчини бортга киритмасликка қарор қилган. АҚШ Транспорт вазирлиги компанияни фуқаролик ҳуқуқларини бузгани учун 4 миллион доллар жаримага тортди. Бу АҚШда авиакомпанияларга солинган энг катта жарима ҳисобланади.