Шу кунларда Калифорния (АҚШ)да фавқулодда ҳолат жорий этилган.
11 минг гектар майдонни қамраб олган ёнғин икки мингдан ортиқ бинони вайрон қилган.
Сузувчи Гарри Холл-Жуниор ҳам бунинг оқибатида жароҳат олди. У ўз вақтида Атлантадан Афинагача бўлган кетма-кет учта Олимпия ўйинларида олтин медалларни қўлга киритганди. Афсуски, унинг медаллари уйи билан биргаликда ёниб кул бўлди.
Бундан ташқари, АҚШдаги бир қатор таниқли спортчи ва мураббийларнинг ҳам уйлари шикастланган. Бир қанча Лигалар яқин орадаги мусобақаларни кўчириш билан овора.