23 январь, пайшанба куни Америка кино академияси 97-Оскар мукофоти учун номзодларни эълон қилди, деб хабар беради BBC.
“Энг яхши фильм” номинациясида “Оскар”га даъвогар фильмлар: Шон Бейкернинг “Анора”, Бреди Корбетнинг «Бруталист», Жак Одиарднинг “Эмилия Перес”, Эдвард Бергернинг “Конклав”, Жеймс Мэнголднинг “Номаълум”, Дени Вильневнинг «Дюна: Иккинчи қисм», Вальтер Саллеснинг “Мен ҳали ҳам шу ердаман”, Корали Фаржнинг «Субстанция», Жон Чунинг “Ёвузлик: Ғарб жодугари ҳақида эртак”; РаМелл Росснинг "Никелдан келган болалар" фильми.
Шон Бейкер, Брэди Корбет, Корали Фаржа, Жак Одиар, Жеймс Мэнголд “энг яхши режиссёр” номзодида “Оскар” учун курашади.
“Энг яхши аёл роли” номзодида “Оскар” мукофоти учун курашадиганлар: Деми Мур («Субстанция»), Майки Мэдисон («Анора»), Карла София Гаскон («Эмилия Перес»), Синтия Эриво (“Ёвузлик: Ғарб жодугари ҳақида эртак”), Фернанда Торрес (“Мен ҳали ҳам шу ердаман”)
“Энг яхши актёр” номинациясида мукофотга даъвогарлар: Эдриен Броуди («Бруталист»), Рэйф Файнс («Конклав»), Тимоти Шаламе (“Номаълум”), Колман Доминго («Синг-Синг»), Себастьян Стэн («Шогирд: Доналд Трампнинг юксалиши»).
“Иккинчи пландаги энг яхши актриса” номинациясида: Ариана Гранде (“Ёвузлик: Ғарб жодугари ҳақида эртак”), Изабелла Росселлини («Конклав»), Зои Салдана («Эмилия Перес»), Фелисити Жонс («Бруталист»), Моника Барбаро (“Номаълум”).
“Иккинчи пландаги энг яхши актёр” номинациясига даъвогарлар: Киран Калкин (“Ҳақиқий оғриқ”), Юра Борисов («Анора»), Эдвард Нортон (“Номаълум”), Гай Пирс («Бруталист»), Жереми Стронг («Шогирд: Доналд Трампнинг юксалиши»).
"Энг яхши анимацион фильм" учун Оскарга номзодлар: Латвиянинг "Оқим" (Flow) мультфильми, "Ёввойи робот" (The Wild Robot), «Бошқотирма» (Inside Out 2) мультфильмининг иккинчи қисми, «Уоллес ва Громит: Қушларнинг қасоси» (Wallace & Gromit: Vengeance Most Fowl), «Салянгозлар хотираси» (Memoir of a Snail).
Номзодлар ўтган ҳафта эълон қилиниши керак эди, бироқ эълон Лос-Анжелесдаги ёнғинлар туфайли кечиктирилди.
“Оскар” топшириш маросими 2 март куни соат 19:00 да бўлиб ўтади. Уни америкалик комедиячи Конан О'Брайен олиб боради.