Гап Палисейдс ва Итон ҳудудлари ҳақида кетяпти.
Округ ўн минглаб аҳолини мажбурий кўчириш тўғрисидаги буйруқни кутиб турибди. Туман ёнғин хавфсизлиги бошлиғи ресурслар бир ёки икки йирик ёнғинни ўчириш учун мўлжалланганини тан олди. Вазиятни мураккаблаштираётган кучли шамол авиация амалиётини вақтинча тўхтатди. Палисейдсда ўт ўчириш мосламалари ишламай қолди.
Ҳозирги офат Лос-Анжелес тарихидаги энг ҳалокатли ёнғин сифатида баҳоланяпти. Яна бир йирик фожиа – Итон ёнғини Алтадена ҳудудидаги 10 минг гектардан ортиқ майдонни кулга айлантирди. Айни пайт 13 мингга яқин бино хавфсизлиги таҳдид остида қолган.
Американинг "JPMorgan Chase" банки "Financial Times" орқали мижозларга йўллаган мактубида Калифорнияда давом этаётган ёнғиндан кўрилган зарар қарийб 50 миллиард долларга етишини тахмин қилди.