Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Лос-Анжелесда АҚШ тарихидаги энг катта иш ташлаш мактабларда бошланди

A A A
Лос-Анжелесда АҚШ тарихидаги  энг катта иш ташлаш мактабларда бошланди

Лос-Анжелесдаги 900 та ўрта мактабнинг 30 мингдан ортиқ ўқитувчилари иш ташлашди. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.

 

Хабар қилинишича, ўқитувчилар бирлашиб, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун шаҳар кўчаларига чиқишган.

 

Маълум бўлишича, ўқитувчилар синфлардаги талабалар сонини камайтириб, ойлик маошни оширишни талаб қилишмоқда.

 

Қайд этиш лозимки, бу ерда ўқитувчи йилига ўртача 59 минг доллар маош олади.

Иш ташлаш муддати қанча давом этиши маълум эмас.

 

Хабар берилишича, ҳукумат таълимнинг иш ташлаш сабаб тўхтаб қолмаслиги учун бу ҳудудга қўшимча ходимларни жўнатган.

 

Киритилди: 21:14 15.01.2019. Ўқилди: 1764 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!