Лондонда иккита икки қаватли автобус тўқнашиб кетди. Улардан бири шаҳар жанубидаги театр биносига бориб урилган. Бу ҳақда "Independent" нашри хабар бермоқда.
"Лондонда иккита икки қаватли автобус тўқнашиши натижасида олти киши жароҳатланди. Автобуслардан бири Лондон жанубидаги театр биносига шикаст етказган", — деб ёзади нашр.
Жабрланганлар шифохонага ётқизилган.