Россия-Украина урушини тинч йўл билан тугатиш бўйича Женева музокаралари "тўхтаб қолди".
Бу ҳақда Американинг Axios ахборот агентлиги журналисти Барак Равид икки манбага таяниб хабар бермоқда.
У Россия делегациясининг янги раҳбари, Россия президентининг ёрдамчиси Владимир Мединскийнинг позициясини келтирди.
"Икки хабардор манба менга Женевадаги сиёсий гуруҳ музокаралари "тўхтаб қолганини" айтишди. Манбалар бунга янги Россия бош музокарачиси Владимир Мединский томонидан тақдим этилган позициялар сабаб бўлганини айтишди", деб ёзган Равид ижтимоий тармоқларда.
Учрашув 17 февраль куни бўлиб ўтди. Россия оммавий ахборот воситалари манбаларга таяниб, музокаралар "жуда кескин" бўлганини хабар қилишди.