Бугун 18 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Max мессенжери Путиннинг оиласига тегишлилиги айтилди

Max мессенжери Путиннинг оиласига тегишлилиги айтилди

Россияда мажбурий тарзда фойдаланишга жорий этилаётган Max мессенжери Путиннинг оиласига тегишли шахсий актив ҳисобланади — журналистик суриштирув.

Журналист Андрей Захаров ўтказган суриштирув натижасида маълум бўлишича, Россия фуқаролари орасида WhatsApp ва Telegram'га муқобил сифатида фаол тарғиб қилинаётган Max иловаси, мамлакат президенти Владимир Путиннинг оиласига тегишли шахсий актив ҳисобланади.

Max мессенжери VK ҳолдингига тегишли бўлиб, унинг асосий акциядорларидан бири “Согаз” суғурта компанияси ҳисобланади. Ўз навбатида, "Согаз"даги улушни Санкт-Петербургдаги “Акцепт” фирмаси орқали Путиннинг амакиваччаси Миxаил Шеломов назорат қилади. 2024 йилги молиявий ҳисоботга кўра, Шеломовнинг VK'даги акциялари сақлаб қолинган.

Миxаил Шеломов 2000 йилларнинг бошида фотограф сифатида ишлаган, лекин Владимир Путин ҳокимиятга келиши билан у кўплаб миллиардлаб активлар, жумладан, “Россия” банки ва “Согаз” акцияларига эга бўлиб қолган.

Киритилди: Бугун 17:55. Ўқилди: 921 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!