Буюк Британия пойтахти Лондонда тўрт киши Эрон фойдасига жосуслик қилишда гумон қилиниб ҳибсга олинди.
Бу ҳақда Sky News телеканали хабар берди.
Полиция маълумотларига кўра, улар терроризмга қарши жосуслик бўйича тергов доирасида ҳибсга олинган. Эркаклар Эрон разведка хизматига ёрдам беришда гумон қилинмоқда.
Айбловларга кўра, улар Лондоннинг яҳудий жамоаси билан боғлиқ жойлар ва одамларни кузатган.
Лондоннинг терроризмга қарши полицияси бошлиғи Хелен Фланаган ҳибсга олишлар узоқ муддатли терговнинг бир қисми эканлигини айтди.
"Биз жамоатчилик, айниқса яҳудий жамоаси аъзолари хавотирда бўлиши мумкинлигини тушунамиз. Ҳар доимгидек, мен улардан ҳушёр бўлишларини ва шубҳали бирор нарса кўрсалар ёки эшицалар, биз билан боғланишларини сўрайман", деди у.
Полиция маълумотларига кўра, ҳибсга олинганлардан бири Эрон фуқароси, учтаси эса Британия-Эрон қўшалоқ фуқаролигига эга Британия фуқаролари.