Лондон марказида номаълум эркак машинани тунги клубга кираверишда оломон устига ҳайдади, деб хабар берди шаҳар полицияси матбуот хизмати.
Натижада тўрт нафар жабрланувчи шифохонага етказилган, улардан бирининг аҳволи оғир. Ҳайдовчи 31 ёшли эркак қотилликка уринишда гумонланиб ҳибсга олинган.
Полиция ҳодисанинг терроризмга алоқаси йўқлигини қайд этди.
Ҳодиса бугун, 25 декабрга ўтар кечаси Шафтесбери авенюсида содир бўлган. Машина қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган эди, шундан сўнг у кутилмаганда пиёдалар йўлагидаги оломон устига ҳайдалган.
Полициянинг тахминича, қўлга олинган эркак аввал тунги клубда жанжалда қатнашган. Департамент ҳодисанинг барча ҳолатлари бўйича текширув бошлади.
Аввалроқ шунга ўхшаш ҳодиса Германияда содир бўлганди.