Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Лола Каримова биринчи хонимлар шарафига ўтказилган маросимда мукофотланди

Лола Каримова биринчи хонимлар шарафига ўтказилган маросимда мукофотланди

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” фонди ҳамда Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева “Fashion for development” ташкилотининг мукофотига мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди.

“Fashion for development” ташкилотининг мукофотига сазовор бўлишдан ниҳоятда мамнунман. Тақдирлаш маросими Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган “биринчи хонимлар” расмий тадбирида бўлиб ўтди”, деб ёзади Лола.

Маълумки, жорий йилнинг 24 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессияси бўлиб ўтди. Унда қатнашган давлат раҳбарларининг кўп қисми, Нью-Йоркка рафиқалари билан ташриф буюрган. Шу муносабат билан биринчи хонимлар шарафига маросим ташкил этилган. 

“Ушбу тадбир БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессияси ҳафталигида бўлиб ўтди ва унда дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган сиёсий арбоблар, дипломатлар ва мода саноатининг етакчилари иштирок этдилар. 

“Fashion for development” ташкилотининг асосий мақсадларидан бири бу БМТнинг барқарор ривожланиш соҳасидаги 17 мақсадларни қўллаб қуватлаш ва илғор суриш, сайёрамиз соғлиғини сақлашга қаратилган барқарор турмуш тарзини тарғиб қилиш, маданий меросни асраш ҳамда аёл ва болаларни ҳуқуқларини ҳимоя этиш ва кенгайтириш”, деб ёзаади Лола Каримова-Тилляева. 

Маросимга у турмуш ўртоғи Тимур Тилляев ва қизи Марям билан ташриф буюрган. 

Лола Каримова Тилляева 2 йилдирки Ўзбекистонда яшамаяпти. У отасининг вафотидан сўнг мамлакатни тарк этди. Каримова хоним айни вақтда оиласи билан АҚШда истиқомат қилиб келмоқда. У “The harmonist” брендига асос солгани маълум.  

Киритилди: 12:14 27.09.2019. Ўқилди: 3310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!