Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ллойд Остин ва Сергей Шойгу февралдан буён илк марта телефон орқали мулоқот қилди

Ллойд Остин ва Сергей Шойгу февралдан буён илк марта  телефон орқали мулоқот қилди

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин россиялик ҳамкасби Сергей Шойгу билан телефон орқали музокара ўтказди. Қайд этилишича, бу уларнинг 18 февралдан буён ўтказган илк суҳбати ҳисобланади.

«Вазир Остин зудлик билан Украинадаги ўт очишларни тўхтатишга чақирди ва алоқа линияларини сақлаб қолиш зарурлигини таъкидлади»,— деди Пентагон расмий вакили Жон Кирби.

«Халқаро хавфсизликнинг долзарб масалалари, жумладан, Украинадаги вазият муҳокама қилинди. Суҳбат Америка томонининг ташаббуси билан ўтказилди»,— деб хабар берди Россия мудофаа вазирлиги.

Апрел бошларида Ллойд Остин у ва АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Марк Милли бир неча бор Сергей Шойгу билан боғланишга урингани, аммо «руслар жавоб бермагани»ни айтганди.

Киритилди: 23:31 13.05.2022. Ўқилди: 3728 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!