Бугун 24 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ливия Бош штаб бошлиғи генерали жой олган самолёт Туркияда радардан ғойиб бўлди

Ливия Бош штаб бошлиғи генерали жой олган самолёт Туркияда радардан ғойиб бўлди

Анқарадаги Эсенбог аэропортидан Триполига йўл олган Falcon 50 самолёти тўсатдан радарлардан ғойиб бўлди.

Habertürk нашри хабарига кўра, воқеа туфайли Анқара ҳаво ҳудуди парвозлар учун ёпилган.

Самолёт бортида Ливия Бош штаб бошлиғи генерал Муҳаммад Али ал-Ҳаддод бўлгани тахмин қилинмоқда.

Аэропорт яқинида портлаш овози эшитилди, деб хабар бермоқда Habertürk.

Ҳаддод кеча Туркия Бош штаб раҳбари генерал Селчук Байрактарўғлининг таклифига биноан Туркия пойтахтига келганди ва Миллий Мудофаа вазири Яшар Гюлер билан учрашганди.

Киритилди: Бугун 09:30. Ўқилди: 484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!