Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

«Ливерпуль»нинг трансфер бозоридаги бош мақсади маълум

«Ливерпуль»нинг трансфер бозоридаги бош мақсади маълум

«Ливерпуль» клуби «РБ Лейпциг» вингери Ян Диоманде трансфери бўйича келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Sky Sport нашри хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотига кўра, 19 ёшли ҳужумчи «Ливерпуль»нинг ёзги трансфер ойнасидаги бош мақсади бўлиб турибди. Шунга қарамай, «ПСЖ» ва «Манчестер Сити» клублари ҳам вазиятни кузатишда давом этишмоқда, аммо ҳозирча ҳеч бир клуб «РБ Лейпциг» билан келишувга эриша олгани йўқ. Германия клуби эса Диомандени ўз сафида сақлаб қолмоқчи ва у билан шартномани узайтиришга уринмоқда.

Якунланган мавсумда Диоманде барча мусобақаларда жами 36 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва ўнта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt экспертлари футболчининг трансфер қийматини 90 миллион еврога баҳолашмоқда.

Киритилди: Бугун 14:27. Ўқилди: 181 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!