Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ливаннинг турли ҳудудларида пейжерларнинг портлаши натижасида 2800 дан ортиқ киши жароҳатланди

Ливаннинг турли ҳудудларида пейжерларнинг портлаши натижасида 2800 дан ортиқ киши жароҳатланди

Ливаннинг турли ҳудудларида пейжерларнинг портлаши натижасида 2800 дан ортиқ киши жароҳатланди ва 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ливан Cоғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Фирас Абяд маълум қилди.

Маълумотларга кўра, "Ҳизбуллоҳ”нинг Суриядаги бир неча аъзоси ҳам пейжерларнинг портлаши натижасида яраланган.

Reuters агентлигининг Ливандаги манбаларига таяниб хабар беришича, портлаган пейжерлар янги модель бўлиб, “Ҳизбуллоҳ” уларни сўнгги бир неча ой ичида Исроил гуруҳ аъзоларини смартфонларнинг геолокациясидан фойдаланиб кузатиб бораётгани сабабли сотиб олган.

WSJ қурилмаларда зарарли дастурлар ўрнатилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Жабрланганларнинг сўзларига кўра, портлашдан олдин қурилмалар жудаям қизиб кетган. Пейжерлардаги литий батареялар портлаганлиги таxмин қилинмоқда.

Киритилди: 22:00 17.09.2024. Ўқилди: 763 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!