Бугун 21 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ливандаги оммавий портлашларда ҳалок бўлганлар сони 37 нафарга етди

Ливандаги оммавий портлашларда ҳалок бўлганлар сони 37 нафарга етди

Ливаннинг турли минтақаларида пейжер ва рацияларнинг портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 37 кишига етди. Бу ҳақда Аnаdоlu агентлиги хабар берди.

Ливан соғлиқни сақлаш вазири Фирас ал-Эбьяднинг 19 сентябрь, чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтишича, рациялар портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 25 тага, жароҳатланганлар сони эса 608 нафарга етган.

Эбьяднинг қайд этишича, яраланган 61 киши реанимацияда ва уларнинг аҳволи оғир.

Вазирнинг эслатишича, 17 сентябрь, сешанба куни Ливанда “Ҳизбуллоҳ” аъзолари фойдаланаётган пейжерларнинг бир вақтнинг ўзида портлаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлган. Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳужумдан яраланганлар сони 2323 кишини ташкил этган, улардан 1343 нафари ўртача ва оғир жароҳат олган.

Сешанба куни яна портлашлар содир бўлди. Вазирнинг айтишича, ярадорларнинг 955 нафари операция қилинган, улардан 226 нафари жонлантириш бўлимида.

Эбьяднинг қайд этишича, рация портлашлари пейжерларнинг портлашидан кўра кўпроқ ўлимга сабаб бўлган.

Ҳизбуллоҳ, ўз навбатида, Ливаннинг турли ҳудудларида ICOM рациялари портлаши оқибатида унинг 26 нафар аъзоси ҳалок бўлганини маълум қилди.

Киритилди: 22:35 20.09.2024. Ўқилди: 237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!