Ливанда шу йилнинг 2 мартидан бери Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2000 дан ошди.
Бу ҳақда Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
"Исроил ҳужумлари натижасида 2020 киши ҳалок бўлди ва 6436 киши жароҳат олди", дейилади баёнотда.
Илгари Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" ўртасидаги кескинлик бошланганидан бери Ливанда 1888 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
9 апрель куни Ливан бош вазири Наваф Салом мамлакат ҳукумати Исроилнинг давом этаётган ҳужумлари бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгашига шикоят қилишини эълон қилди.